Шерзод Искандaрович Юсупов "Саховат" мигрантларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгашининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди.
Шерзод Искандaрович Юсупов - Ўзбекистондан бўлган россиялик молиячи ва банкир бўлиб, у "Восточний" банк ва "Модулбанк" директорлар кенгашларининг собиқ акциядори ва аъзоси ҳисобланади.
"Саховат" хайрия жамғармаси 2020 йилнинг июлида Россияда рўйхатдан ўтган. Жамғарманинг асосий мақсади ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳамда уларнинг Россия Федерациясида бўлган оила аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашдан иборат. Жамғарма Россияда таълим олиш, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва муҳожир ишчиларнинг ижтимоий мослашуви соҳасида қатор лойиҳаларни амалга оширди.