Ўзбекистон одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича АҚШнинг 2021 йилги ҳисоботида 2-гуруҳ махсус кузатув рўйхатидан 2-кузатув рўйхатига кўтарилди.
Бу йилги ҳисоботда Ўзбекистон ҳукуматининг пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатни олдини олиш, мажбурий меҳнатга қарши қонунлар бузилишини аниқлаш ҳамда қонунбузарларни жавобгарликка тортишга оид саъй-ҳаракатлари эътироф этилган.
Қайд этилишича, 2020 йилда меҳнатни назорат қилиш, ҳуқуқни муҳофаза этиш ва фаолияти одам савдосига йўналтирилган фуқаролик жамияти институтлари кучайтирилди. Шунингдек, фуқаролар ҳам мажбурлашга қарши туриш ва турли ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш ҳуқуқларидан тобора бохабар бўлиб бормоқда.
"Шу каби муҳим янгиликлар Давлат департаментининг Ўзбекистон рейтингини кўтариш тўғрисидаги қарорига асос бўлди. Шунингдек, АҚШ мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва одам савдосига қарши курашишда Ўзбекистоннинг содиқ ҳамкори бўлиб қолади'', - дейилади хабарда.