Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон АЭС қуришга тайёр — МАГАТЭ

Республикада илк марта қурилаётган атом электр станциясида ўрганиш олиб борган халқаро эскпертлар хулосаси эълон қилинди.

1023views0replies
0

Ўзатом

Июнь ойида Ўзбекистонга АЭС қурилишини ўрганиш мақсадида 12 кунлик ташриф билан келган Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) экспертлари ўрганиш натижаларини маълум қилди.
Қайд этилишича, экспертлар илк АЭСни қураётган Ўзбекистон қурилиш жойини танлаб олган ва қуриш ишлари барча хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда режа бўйича олиб борилмоқда.
Орасида Бразилия ва Болгариядан келган биттадан эксперт ва МАГАТЭнинг 8 нафар ходимидан иборат гуруҳ Ўзбекистон АЭС лойиҳаси бўйича сезиларли ривожланишга эришганини таъкидлашган.
Эслатиб ўтамиз, АЭС қуриладиган майдон сифатида Жиззах вилояти Тузкон кўли яқинидаги майдон танлаб олинганди.
1023views0replies
0

Комментарии