Жорий йилнинг 3 июль куни Туризм ва спорт вазирлигида Ўзбекистон спортчиларини 2021 йил Токиода бўладиган XXXII ёзги Олимпия ҳамда ХVI Паралимпия ўйинларига сўнгги тайёргарлик жараёни билан боғлиқ ташкилий масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йиғилишда президент қарорига мувофиқ, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларнинг ҳар бирига 100 млн сўм, уларни тайёрлаган мураббийларига эса 50 млн сўм пул мукофотлари учун сертификатлар топширилди.

Мукофотланган спортчи ва мураббийлар қуйидагилар:
Сафаралиев Собир Ҳусниддин ўғли – академик эшкак эшиш, 2000 м. LM 2x;
Мураббийи – Шугуров Дмитрий Владимирович;
Ҳолмирзаев Шаҳбоз Иброҳим ўғли – академик эшкак эшиш, 2000 м. LM 2x;
Мураббийи – Дидрих Вячеслав Сергеевич;
Тохирова Мухтасар Жахонгир қизи – ўқ отиш (10 м. милтиқдан отиш, 50 м. пневматик милтиқдан отиш);
Мураббийи – Кузнецова Елена Борисовна.
Паралимпия ўйинларига:
Исоқова Зиёда Абдуғаффор қизи – паратаэквондо ( 49 кг вазн тоифаси);
Мураббийи – Қўзиев Бобур Собирович;

Тохиров Зуҳриддин Зоҳир ўғли – паратаэквондо ( 61 кг вазн тоифаси);
Мураббийи – Қўзиев Бобур Собирович.