АҚШнинг Мериленд университети жарроҳлари гени ўзгартирилган чўчқа юрагини инсонга муваффақиятли кўчириб ўтказишди. Етти соат давом этган операция 9 январь куни амалга оширилган.
Шифокорларнинг таъкидлашича, бу 57 ёшли Девид Беннетнинг аҳволи оғир бўлиб, омон қолиш учун ягона имконияти бўлган. Трансплантация қилинмаса, у аниқ ўлимга дуч келган бўларди. Жарроҳларнинг сўзларига кўра, ҳозирда беморнинг аҳволи яхши.
"Мен учун танлов ўлим ва бу трансплантация ўртасида эди. Келажакдаги тақдирим бутунлай номаълум эканлигини тушунаман, лекин мен учун бу охирги имконият", - деди Беннет операция арафасида.
Шифокорлар Девид Беннетга юрак кўчириб ўтказиш мумкин эмас деб ҳисоблашган. Одатда бундай қарорлар беморнинг аҳволи оғир бўлганида қабул қилинади.