• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 января 2022

Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди

У Россияда "Тавҳид ва жиҳод катибаси" террористик гуруҳи аъзолари билан мулоқотга киришиб, уларнинг таъсирига тушиб қолган.

249
0
t.me/xavfsizlik_uz

Сурхондарёда туғилган Ж.Х. 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Россиянинг Краснодар ўлкасида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали Сурия давлати ҳудудидаги "Тавҳид ва жиҳод катибаси" террористик гуруҳи аъзолари билан мулоқотга киришиб, уларнинг таъсирига тушиб қолган.

Натижада, Ж.Х. экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг "жиҳод"га чорловчи материалларини ўзининг яқин танишлари орасида тарғиб қила бошлаган.

Шунингдек, у жангарилар сафига қўшилиш учун Сурияга кетмоқчи бўлган вақтида ДХХ ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

249
0