Кеча, 11 январь куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 604 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати маълум қилди.
Коронавирус бўйича энг кўп касалланиш ҳолатлари Жиззах (41), Самарқанд (42), Тошкент (97) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (331) рўйхатга олинди.
Кеча кун давомида 167 нафар фуқаро коронавирусдан соғайди. Аммо, 4 нафар бемор вафот этди.
“COVID-19’нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир”, - дейилади хабарда.