Поиск
RUUZ

Спорт

"Пахтакор" футбол клубига янги бош мураббий тайинланди

Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби македониялик мураббий Славче Войнески билан 1 йиллик шартнома имзолади.

133views0replies
0

pakhtakor_fc

Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби шимолий македониялик Славче Войнески билан 2022 йил сўнгига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекишди. Битим томонларнинг хоҳиши билан мавсум давомида узайтирилиши белгиланди, дея хабар берди "Пахтакор" клуби Ахборот хизмати.
Славче Войнески 1999-2004 йиллар оралиғида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ишлаган. 2004-09 йилларда эса миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган.
У клублар миқёсида Туркиянинг "Элазигспор", "Генчлербирлиги", "Газиантепспор" ва "Ризеспор" клубларида мураббийлар штабида ишлаган. 2019 йил Словакиянинг "Серед" клубида бош мураббий сифатида ишлаган.
133views0replies
0

Комментарии