Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада "Ислом давлати" террористик ташкилоти тарафдори қўлга олинди

У яқин алоқаларидан иборат яширин "жамоат" тузиб, улар орасида "Ислом давлати" террористик ташкилоти ғояларини тарғиб қилган.

340views0replies
0

Иллюстрация

Фарғонада яшовчи, 2003 й.т. У.М. ижтимоий тармоқ орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб, Суриядаги "Ислом давлати" халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиш мақсадида 2021 йилнинг апрель ойида Туркия давлатига борган.
Лекин, у ердан Сурияга ўта олмагач, сентябрь ойида Ўзбекистонга қайтиб келган ва Қўқон шаҳрида яшовчи яқин алоқаларидан иборат яширин "жамоат" тузиб, улар орасида "Ислом давлати" террористик ташкилоти ғояларини тарғиб қилган.
Аниқланишича, ушбу шахс телефони орқали ижтимоий тармоқлардаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео материалларни томоша қилиб, уларнинг таъсирида "жамоат" аъзолари орасида "жиҳод" ҳамда "шаҳид"ликка чорловчи аудиосуҳбатлар олиб борган.
У.М.нинг телефони хотирасидаги маълумотлар ўзининг моҳияти ва мазмуни, уларда илгари сурилган ғоялар жиҳатидан мамлакатда жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар сирасига кириб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳисобланади.
Ҳозирда У.М. ва унинг алоқаларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.
340views0replies
0

Комментарии