Коронавирусга қарши вакцинанинг 2022 йилги илк 500 400 дозалик партияси мамлакатга олиб келинди, дея хабар берди ССВ Ахборот хизмати.
Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 536 768 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
— 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
— 37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
— 1 341 790 дозаси "Sputnik V";
— 3 500 460 дозаси Moderna;
— 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;
— 1 976 000 дозаси Sinovac;
— 207 500 дозаси Sputnik Light.
Ушбу вакциналарнинг қарийб 40 миллион дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.