Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президентини таваллуди билан табриклаб, Афғонистондаги вазият, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

468views0replies
0

6 июль куни ташкил қилинган телефон мулоқотида Ўзбекистон президенти Элбошини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Қозоғистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.
Нурсултон Назарбоевнинг замонавий Қозоғистонни барпо этиш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги алоҳида ўрни, Ўзбекистон – Қозоғистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга қўшаётган катта ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
Икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм соҳаларидаги устувор лойиҳаларни, маданий-гуманитар соҳадаги қўшма дастурларни илгари суриш муҳим экани таъкидланди.
Шунингдек, минтақавий кун тартиби, энг аввало, Афғонистонда кескинлашаётган вазият юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқотда икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси, шу жумладан Нурсултон Назарбоев фахрий раислик қилаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.
468views0replies
0

Комментарии