Поиск
RUUZ

Криминал

Ўзбекистондан ноёб судралувчиларни яширинча олиб чиқаётган шахс ушланди

У 35 бош ноёб жонзотларни тирик ҳолатда тамаки қутиларига жойлаб, олиб чиқмоқчи бўлган.

1789views0replies
0

Давлат божхона қўмитаси

"Тошкент" халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари йўқ бўлиб кетаётган камёб турдаги судралиб юрувчи ҳайвонларни ҳаво йўллари орқали яширинча олиб чиқилаётганини аниқлади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкентдан Москвага кетаётган фуқаронинг юклари божхона ходимлари томонидан текширилганда, у тақир тўгаракбош, гекконча, калтакесак каби 35 бош ноёб жонзотларни тирик ҳолатда тамаки қутилари ичига жойлаб, олиб чиқаётгани аниқланди.
Бундан ташқари шу каби жонзотларнинг 14 таси спиртда қотирилган ҳолатда, шунингдек 16 дона калтакесак ва 1 дона ондатра думи ҳамда 2 бош ўлик ҳолатдаги чипор илон ҳам олиб чиқиб кетилаётгани маълум бўлди.
Мазкур судралиб юрувчи ҳайвонлар асосан Фарғона водийсида табиатдан ажратиб олинган, лекин йўловчи уларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни божхона ходимларига тақдим қила олмади.
Ушбу жонзотлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига топширилди. Ҳолат юзасидан эса божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
1789views0replies
0

Комментарии