4 июль куни Чортоқ туманида 29 ёшли ҳайдовчи Cobalt’ида тўхташ мумкин бўлмаган жойга тўхтатган.
Ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙҲХБ катта инспектори унга қоидабузарлик содир қилганини айтиб, маъмурий баённома тузишини айтади.
Ҳайдовчи икки нафар дўсти билан ЙПХ инспекторига фаол қаршилик кўрсатади.
Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди уларнинг учаласига нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси ва жарима белгилади.