Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш» хизмати ишга туширилди.
Қайд этилишича, бунинг учун фойдаланувчилардан ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди. Хизмат бир муддатда ва бепул кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2019 йил 31 октябрдаги қарорида 2020 йилнинг 1 январидан иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатлари электрон рўйхатдан ўтказилиши белгилаб қўйилган.