• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 7 июля 2021

8 та қўмита ва вазирлик раҳбарлари ўринбосарлари ишдан олинди

Ҳукумат таркибида лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. 

1871
0
Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Тўрт қўмита ва тўрт вазирликларда лавозим ўзгариши амалга оширилди. Бу ҳақда Nigoh Telegram-каналида маълум қилинди.

Вазирликларда ўзгаришлар:

— Камола Акилова Маданият вазирининг ўринбосари (бир вақтда Маданий мерос департаменти бошлиғи) лавозимидан;

— Козим Туляганов Қурилиш вазирининг ўринбосари (бир вақтда қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи) лавозимидан;

— Акмал Мирзаев Транспорт вазирининг ўрибосари лавозимидан;

— Баходир Юсупалиев Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ССВ вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Давлат қўмиталаридаги ўзгаришлар:

— Фазлиддин Умаров ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

— Шамсиддин Алимов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

— Нуриддин Муратов ва Нодир Муҳиддинов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимидан;

— Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

— Махмуджон Зиядуллаев Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан;

— Олим Хакимов Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

— Абдушукур Хамзаев Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари (бир вақтда Ўрмон хўжалиги илмий изланиш институти директори) лавозимидан озод этилди.

1871
0