Ҳукумат қарори билан Аббосжон Шодмонович Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори этиб тайинланди.
Аббосжон Мирзораҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари, кейинроқ Давлат амалий санъат музейи директори лавозимларида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача институт ректори Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев эди.