Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда табиий газ олинадиган янги қудуқ ўзлаштирилди

Қудуқдан кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб олинди.

514views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кулбешкак” газ конденсат конидаги 63-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 1845–1839 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди.
Қайд этилишича, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди. 
Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.
514views0replies
0

Комментарии