Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда рухсатсиз дарахт кесган фуқаролар жаримага тортилди

Улар табиатга етказилган 63,7 млн сўмлик зарарни ҳам қоплашлари керак бўлади.

739views0replies
0

Экология қўмитаси

Жорий йилнинг 7 июль куни Самарқанд вилояти Иштихон туманининг Иштихон шаҳарчасига кириб бориш йўли ёқасидаги 6 туп заранг ва 2 туп шумтол дарахтлари уч нафар фуқаро — Ж.У, М.Д. ва И.К. томонидан 5 июль куни кучли шамол туфайли шохи синган дарахтлар ўзбошимчалик билан моторли арра орқали кесиб ташланган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.
Ушбу фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан МЖтКнинг 79-моддасига асосан 1 млн 225 минг сўмдан жарима ҳамда 63 млн 700 минг сўм табиатга етказилган зарарни қоплаш учун компенсация ҳисобланди. 
Ҳолат бўйича қўшимча тарзда суриштирув ва ўрганиш олиб борилмоқда.
739views0replies
0

Комментарии