Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.
Конституциянинг 80-моддаси 3-банди ва "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Шуҳрат Муҳаммадович Маҳмудов, Рустам Рахмонович Хайдаров ва Джамол Жахонович Чориев ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судяси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.