Поиск
RUUZ

Реклама

Нафис заргарлик безагида сифат ва услуб: Марказий Осиёдаги йирик заргарлик заводи

FONON — бу анъанавий мотивлар ва илғор технологияларни бирлаштирадиган Ўзбекистоннинг заргарлик ишидаги янги йўналиш. Бу ерда ҳар бир киши ўзига ёқадиган безакни топа олади (реклама ҳуқуқлари асосида).

908views0replies
0

Заргарлик фабрикасининг майдони 2,5 гектарни ташкил қилади, ишлаб чиқариш эса уч минг квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллайди. Корхонада йилига исталган дидга мос келадиган олти тонна заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Безакларни ишлаб чиқаришда Италия ва Туркиянинг етакчи ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилган техника ва технологияларнинг илғор турлари ишлатилади. Шунингдек, дунё стандартларига жавоб берадиган юқори сифатли буюмларни ишлаб чиқаришни «рельсга қўйиш» учун Италиядан етакчи уста, дизайнер ва технологлар таклиф қилинган.
Профессионаллар тажрибаси Заргарлик ишидаги италиялик профессионаллар фабрикада фақатгина жараёнларни йўлга қўйиш билан шуғулланаётгани йўқ. Улар маҳаллий заргарлар ва ушбу нафис маҳоратнинг сирларини билмоқчи бўлган кишиларга замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда билим беришмоқда. Ўқитиш учун фабрикада ўқув корпуси яратилган, у ерда заргарлик дизайнлари бўйича дарслар ва маҳорат дарслари ўтказилади ҳамда технологиялар ўрганилади. Фалсафа ва мақсадлар FONON безак эгасининг услубини қайд эта оладиган ҳамда унга ўзгача ва такрорланмас бўлиш истагини тақдим этадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни ўз вазифаси деб билади. Олтин — бу фақатгина чиройли металл эмас. Заргарлик буюмлари — бу авлоддан-авлодга ўтадиган инвестициянинг ажойиб услубидир. FONON'нинг асосий фалсафаси — авлоддан-авлодга ўтадиган безакларни тайёрлаш. Ўзбекистоннинг заргарлик саноати дунё стандартларига жавоб берадиган даражага чиқариш FONON заргарлик фабрикасининг асосий мақсади ҳисобланади. Юқори самарадорлик учун FONON маҳаллий заргар-ҳунармандларни ҳамкорликка жалб қилиш ҳамда улар билан билим ва тажриба алмашишни режалаштирмоқда. Анъанавий мотивлар ва замонавийлик технологиялари ҳайратланарли натижани кўрсатишга қодир. Ҳашаматлилик Тилла безаклар асрлар давомида ҳашаматлилик, гўзаллик ва нафисликнинг севимли буюмлари бўлиб қолмоқда. Ҳар бир аёлда ўз кўринишини тилла безаклар билан тўлдирган ҳолда ярқираб туриш имконияти бўлиши учун, FONON мутахассислари барча ҳолатларни ҳисобга олишган, шунингдек, молиявий томонни ҳам. Ассортимент билан заргарлик фабрикасининг ўзида танишиш учун шоурум тақдим этилган ва у ерда 300дан ортиқ турдаги заргарлик буюмларини кўришингиз мумкин. Бу ерда ташриф буюрувчилар тақдим этилган тилла буюмларнинг кенг линейкаси билан таниши ва олдиндан буюртма бериши мумкин. Мутахассислар танловда ёрдам беришади ва айнан сизга ва совға сифатида бериладиган яқинларингизга мос келадиган безакларни тавсия қилишади. Кўп қиррали ялтироқ нурлар Тилла безаклар янада ёрқинроқ бўлиши учун, FONON заргарлари Қирғизистон ва Шри-Ланкада ишлов берилган юқори сифатли қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан фойдаланишади. FONON — бу анъанавий мотивлар ва илғор технологияларни бирлаштирадиган Ўзбекистоннинг заргарлик ишидаги янги йўналиш. Бу ерда ҳар бир киши ўзига ёқадиган безакни топа олади. FONON заргарлик дўконларининг манзиллари: Тошкент
908views0replies
0

Комментарии