Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги собиқ “Бобур” боғи қачондан аҳоли учун очилиши айтилди

Қайта таъмирланаётган боғда шовқинли аттракционлар бўлмайди, ўтли жойларда пикник қилиш мумкин бўлади ва кириш бепуллигича қолдирилади.

826views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун, 8 июль куни “Дўстлик” (собиқ “Бобур”) боғида режалаштирилган ўзгаришларга бағишланган пресс-тур ўтказилди. Учрашувда боғ август охирида очилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Боғни реконструкция қилиш лойиҳасининг раҳбари Нуриддин Сагатов асосий жиҳатларни санади. Унга кўра, боғнинг барча дарахтлари сақланиб қолинди. Қўшимчасига 700 тупга яқин дарахт ва буталар экилади.
Барча сув ҳавзалари сақланиб қолади, уларнинг умумий майдони 10 000 квадрат метр, “юқори кўл”да фаввора ва лазерли томошалар ташкил этилади. “Капалак кўл” ларда фильтрлаш учун сув исроф қилинишининг олдини олиш мақсадида гидроизоляция ташкил этилмоқда. 
Боғда шовқинли аттракционлар бўлмайди, велосипед йўлаги унинг марказий қисмидан ўтиб, сайрлар учун ташкил қилинган йўлаклар билан кесишмайди. Велосипедлар, самокатлар ва скейтлар ижараси ташкил қилинади.
Шунингдек, болалар учун майдончалар, мавзули, математик, географик, астрономик, лингвистик ва бошқа йўналишлардаги ҳудудлар ташкил қилиниб, улар фанларни ўйин шаклида ўрганиш учун формула ва алифболар таъминланади. Концертлар ва бошқа тадбирлар учун амфитеатр, шахмат, воркаут, йога ҳудудлари ҳамда спорт майдончалари қурилади.
Хоҳловчиларга эса ўтли жойларда пикник қилиш учун ҳудудлар ажратилади. Шунингдек, автомобиль ва велосипедлар учун катта тураргоҳ қурилмоқда. 1976 йилда Тошкент ва Сиэтл шаҳарлари ўртасидаги қардошлик алоқаларининг рамзи сифатида бунёд этилган “Сиэтл боғи” ҳам реконструкция қилинади. Боғга кириш бепуллигича қолдирилади.
826views0replies
0

Комментарии