Поиск
RUUZ

Политика

“Толибон” Марказий Осиёга таҳдид қилмасликка ваъда берди

Россия ва “Толибон” вакиллари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди.

1551views0replies
0

РИА Новости

8 июль куни Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов “Толибон” ҳаракатининг сиёсий офиси делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда Россия ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.  
Учрашувда Россия Афғонистоннинг шимолидаги вазият издан чиққанидан хавотирини билдириб, кескинлик мамлакат ташқарисига тарқалишига йўл қўймасликка чақирди. 
“Толибон” Марказий Осиё давлатлари чегараси бузилмаслигига, Афғонистон ҳудудида хориж давлатларининг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари хавфсизлиги бўйича кафолат берди.
Учрашувда Афғонистонда ИШИДга қарши курашиш ва фуқаролик уруши тугаганидан кейин гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришни бутунлай йўқ қилиниши таъкидланди.
Аввалроқ, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев "Толибон" гуруҳи олдига қўшни мамлакатларга таҳдид қилмаслиги, Афғонистон ҳудудида халқаро террорчи ташкилотларга ўрин (жой) бермаслиги ва уларни дастакламаслиги, уларга ёрдам бермаслиги каби шартлар қўйилганини айтганди.
1551views0replies
0

Комментарии