Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида дўкондан ўғирлик қилган ҳижобли аёл ва эркак ушланди — видео

Улар ўғирлик қилаётганда дўкон камерасига тушиб қолган.

2712views0replies
0

видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Captiva'да ҳижобли аёл ва унинг ёнида бир эркак дўконга келиб, ўғирлик қилгани акс этган видео тарқалган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, ИИБ ходимлари видеотасвирни ўрганиб, автомобиль рақами орқали ҳайдовчини ва автомобиль эгасининг шахсини аниқлади.
Қайд этилишича, Captiva (давлат рақами 01 D 080 NA) 30 ёшли Азиза Д.га тегишли, лекин кўпинча транспорт воситасини ишончнома орқали унинг акаси 41 ёшли Анвар Д. бошқаради.
Ушбу фуқаро топилиб, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББга чақиртирилди. 
Анвар Д.нинг сўзига кўра, ҳолат 2021 йил 26 июнь куни тахминан соат 21:00 ларда Тошкент вилояти Тошкент тумани Равнақ кўчасидаги дўконда содир бўлган.
Шунингдек, дўкон эгаси Тошкент вилояти ИИББга ариза билан мурожаат қилиб, ҳақиқатдан ҳам ўғирлик юз берганлигини тасдиқлаган ва 225 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилганлигини маъум қилган.
"Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади", - дейилади хабарда.
2712views0replies
0

Комментарии