Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, Бухоро шаҳридаги “Шаҳнозабону” тўйхонаси олдида “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК Бухоро филиали архитектори — 1994 йилда туғилган Э.Н. 1991 йилда туғилган Р.С. билан олдиндан тил бириктириб, бошқа фуқарога ваколатли танишларига пора бериб, Бухоро тумани “Б.Нақшбанд” маҳалласи ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун 6 сотих ер майдонини “Е-Аукцион” электрон онлайн савдолари орқали олиб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига Э.Н. ва Р.С. фуқародан $30 минг сўраган. Улар сўралган пулнинг $10 мингини олаётган вақтда қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.Н. ва Р.С.га нисбатан ЖК.нинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.