Поиск
RUUZ

Экономика

Халқ таълими вазирлиги ярим йиллик сафарлар учун қанча сарфлаганини маълум қилди

Ўтган вақт давомида вазирлик раҳбарлари ва ходимлари ҳудудларга 267 та ташрифни амалга оширган.

666views0replies
0

ХТВ

Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида вазирлик раҳбарияти ҳамда марказий аппаратининг мутахассис ходимлари томонидан 267 марта республиканинг турли ҳудудларига хизмат сафарлари амалга оширилган.
Қайд этилишича, ташриф давомида жойларда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълимни ривожлантириш истиқболлари ўрганилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур сафарлар учун 395,5 млн сўм миқдорида харажат қилинган.
666views0replies
0

Комментарии