Ижтимоий тармоқларда UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt автомобилини янги рангларда ишлаб чиқаришни бошлагани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Компанияда маълум қилишларича, ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Ўзбекистонда бу ранглардаги автомобиллар ишлаб чиқарилмайди, хабарларда сурат компаниянинг норасмий дилерлик марказида олингани кўриниб турибди», — дейилади хабарда.
UzAuto Motors'да ОАВ, блогер ва ватандошлардан текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрашган.