Поиск
RUUZ

Общество

Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбарлигига яна қайта Алишер Усмонов сайланиши мумкин

FIE раҳбарлигига асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмоновнинг номзоди илгари сурилди.

143views0replies
0

rgnp.ru

МСК Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йил Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) ҳисобот-сайлов Конгресси ташкил этилади. Унда ташкилот раҳбариятига сайлов ўтказилади.
Россия қиличбозлик федерацияси мазкур сайловга мамлакат номидан FIE'нинг амалдаги раҳбари, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг номзодини илгари сурди. Шу тариқа, 27 ноябрь куни Швейцарияда ўтказиладиган FIE'нинг Конгрессида Усмонов номзоди кўриб чиқилади.
Маълумот учун, Алишер Усмонов 2008 йилдан бери ушбу халқаро ташкилотни бошқариб келмоқда. У FIE'га 2012 ва 2016 йилларда қайта сайланган.
143views0replies
0

Комментарии