Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистонда 2 млн сўмдан кўп маош оладиганлар сони кўпайди

Молия вазирлиги жорий йил 6 ойида ходимлар даромади бўйича рақамларни маълум қилди.

589views0replies
0

UzNews.uz

Молия вазирлиги Давлат бюджети даромадларининг 2021 йил I ярим йиллик ижроси бўйича дастлабки натижаларини маълум қилди.
Маълум бўлишича, ҳисобот даврида даромади ошган ходимлар сони кўпайган. Хусусан, май ойида 2-4 млн сўм олганлар 1 073 минг нафарни (умумий тўловчилар сонидаги салмоғи 21,3% дан 23,1% гача ошган), 4-5,5 млн сўм олганлар 293 минг нафарни (салмоғи 4,7% дан 6,3% гача ошган), 5,5 млн сўмдан юқори олганлар 387 минг нафарни ташкил қилган (салмоғи 5,8% дан 8,3% гача ошган).
Бироқ, 1 млн сўмгача (1 778 минг) ва 1-2 млн сўм ойлик оладиганлар (1 118 минг) сони мос равишда 42,6% ва 25,6% дан 38,3% ва 24% га камайган.
589views0replies
0

Комментарии