Поиск
RUUZ

Криминал

Жиззахда икки фуқарони $18 мингга университетга киритмоқчи бўлганлар ушланди

Фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

566views0replies
0

Бош прокуратура департаменти

Жиззах шаҳрида $18 мингга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Жиззах шаҳрида фуқаролар Г.Р. ва Ж.С. олдиндан тил бириктириб, икки нафар фуқарони ваколатли танишлари орқали хориж университетларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Улар бунинг эвазига $18 минг сўраб, шундан 5,8 мингини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
566views0replies
0

Комментарии