Поиск
RUUZ

Реклама

Japan Digital University'да ўқинг ва Японияда ишлаш имкониятига эга бўлинг

Мазкур университет талабаларига Японияда иш ҳақи тўланадиган амалиётдан ўтиш ва ишга жойлашиш имконияти тақдим этилади.

848views0replies
0

Japan Digital University — бу Ўзбекистондаги биринчи рақамли IT-университет. Бу ерда талабалар келажак касбларини ўрганишлари ва IT-инженерия соҳаси бўйича дунё мутахассисига айланишлари мумкин.
Университетда грант ва қулай тўлов тизими мавжуд. JDU талабалари учун 3 турдаги квоталар тақдим этилади: 10 киши учун грант, «А» ва «Б» квоталари.
«А» квотаси 40 нафар талабага ажратилади. Бунда, асосий давр учун ўқиш нархи 12 200 000 сўмни ташкил қилади, қолган миқдорни эса ҳақ тўланадиган амалиёт ёрдамида тўлашингиз мумкин.
«Б» квотаси эса 100 нафар талабага берилади. Бунда, ASIA ALLIANCE BANK АТБ томонидан JDU'да ўқиш пулини тўлаш учун талабаларга имтиёзли шартлар асосида фоизсиз кредит тақдим этилади.
Шунингдек, университет битирувчилари иккита дипломга эга бўлишади: Япония университети ҳамда Ўзбекистон давлат университетидан. Нуфузли муассасада ўқиш ва иккита дипломга эга бўлиш сизга муваффақиятли карьера қуришда ёрдам беради.
Мазкур университетда Японияда онлайн-амалиёт ўташ имконияти мавжуд. Бунда талабалар учун тўртинчи босқичдан «коворкинг» тизими бўйича амалий фаолият бошланади. Ушбу тизим амалиёт вақтида даромад олиш ва унинг бир қисмини контракт пулини тўлаш учун ишлатишга имкон беради.
Бундай имконият ёрдамида талабалар фақатгина билим олибгина қолмай, ўқиш вақтида нуфузли дунё компанияларида амалиётдан ўтишади ва информацион технологиялар ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшишади.
Бундан ташқари, университет талабалари ўқишни тамомлаганларидан кейин Японияда нуфузли компанияларга ишга киришлари мумкин.
Japan Digital University бугунги кунда дунё бўйлаб барча йирик компанияларга керак бўлган IT-мутахассисларни тайёрлайди. Шу сабабли, JDU ўз талабаларига дунёнинг етакчи IT-компанияларида ишга жойлашишга ёрдам беради.
Рўйхатдан ўтиш учун: jdu.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
848views0replies
0

Комментарии