Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида стратегик шерикликни ўрнатиш бўйича декларация имзоланди

Шунингдек, 8 та ҳужжат, жумладан, транзит ва савдо ҳамда виза тартибларини соддалаштириш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар имзоланди.

644views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон бош вазири Имрон Хон 15 июль куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Имрон Хон Ўзбекистон билан Покистон ўртасида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.
Ташриф доирасида имзоланган 8 та ҳужжат алмашилди. Улар орасида транзит ва савдо тўғрисидаги ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари ва сайёҳлик гуруҳлари учун виза тартибларини соддалаштириш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар алоҳида аҳамиятга эгалиги таъкидланди.
Шунингдек, Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида протокол, 2021/26 йилларга мўлжалланган Маданий алмашув дастури, туризм масалалари бўйича англашув меморандуми, давлат чегарасидан олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисида баённома, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Покистон дипломатик хизмат академияси ўртасида англашув меморандуми, Ўзбекистон – Покистон ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим имзоланди.
Бундан ташқари, икки давлат раҳбарларининг музокаралари якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Ташриф арафасида ўтган Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши ва бизнес-форум доирасида 500 млн доллардан ортиқ аниқ лойиҳалар бўйича келишувларга эришилган. 
Қишлоқ хўжалиги, уруғчилик ва чорвачилик, машинасозлик ва қурилиш, фармацевтика ва кимё, енгил саноат ва бошқа устувор соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга келишилгани маълум қилинди.
“Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли қурилиши масаласи ҳам атрофлича кўриб чиқилгани қайд этилди.
Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олингани айтилди. Томонлар нуфузли халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашни давом эттиришини тасдиқладилар.
Шунингдек, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб ўтилди.
Ташриф доирасида Ҳукуматлараро комиссия мажлиси ҳамда Ўзбекистон – Покистон бизнес форумида 500 миллион долларликдан зиёд шартномалар имзолангани маълум қилинди.
644views0replies
0

Комментарии