• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 16 июля 2021

Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Давлат етакчилари икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

386
0
president.uz

Бугун, 16 июль куни Тошкент шаҳрида ўтаётган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Унда, икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Бўлажак олий даражадаги саммитга тайёргарлик кўриш, қўшма дастур ва лойиҳаларни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий гуманитар соҳаларда илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистондаги вазият кескинлашиши шароитида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди.

386
0