Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда фуқарони университетга киргизиш учун $6 мингни “ухлатмоқчи” бўлган шахс ушланди

У фуқаронинг Қирғизистондаги ўқишини Ўзбекистонга кўчиришни ваъда қилган.

650views0replies
0

Бош прокуратура департаменти

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи Т.И. фуқаро Ш.га унинг Қирғизистондаги Ўш давлат университетини 1-курсини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларини расмийлаштириб бериб, кейинчалик юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчиртириб беришни ваъда қилган.
У бунинг эвазига $6 минг сўраб, пулни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
650views0replies
0

Комментарии