13 июль куни, тахминан соат 06:40да Миробод туманидаги Нукус ва Миробод кўчалари кесишмасида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 20 ёшли Л.З. Tracker автомобилида ҳаракатланиб кетаётганида бошқарувни йўқотиб, 56 ёшли М.Я.ни уриб юборган.
Пиёда олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан ҳайдовчига нисбатан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.