• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 17 июля 2021

Бухорода 40 ёшли эркак ўйнашини пичоқлаб, жасадини ариққа ташлаб кетди

Вилоят ИИБ ҳодиса қандай юз берганини маълум қилди.

2160
0
видеодан кадр

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 13 июль куни соат 19:00 да  Жондор тумани “Самончуқ” маҳалласидаги дала майдонида, туманнинг "Истиқлол" маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ф.З. исмли шахс ишқий муносабатда бўлиб келган ўзи билан бир маҳаллада яшовчи 39 ёшли Ж.М. исмли турмушга чиқмаган қизни рашк қилиб, у билан жанжаллашган.

Жанжал оқибатида эркак аёлнинг бўйин ва кўкрак соҳасига ошхона пичоғини 9 марта санчиб, оғир тан жароҳати етказган. Натижада, жабрланувчи Ж.М. воқеа жойида вафот этган.

Аниқланишича, Ф.З. аёлнинг яқинда ишга жойлашганини эшитган. Шунинг учун, уни бошқа эркаклардан рашк қилиб, пичоқлаб ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.З.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қотиллик) 1-қисми билан жиноят иши қўғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2160
0