Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати Абдумажид Муллажоновнинг вафоти сабабини келтирмаган.
У жорий йил январидан пойтахтнинг Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
Абдумажид Муллажанов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У ҳокимликка тайинлангунига қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.