• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 19 июля 2021

Қашқадарёда 60 ёшли эркак шифокор хотинини пичоқлаб, ўлдирди

Эркак COVID-19’га қарши эмланишини айтиб, тиббиёт муассасасига кирган.

1765
0
Видеодан кадр

10 июль куни соат 9:00 ларда Косон туманида 60 ёшли эркак туман тиббиёт бирлашмасида ишлайдиган шаръий никоҳдаги хотинини пичоқлаб, ўлдирди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, эркак тиббиёт муассасасига вакцина олиш учун келганини айтиб, ичкарига кирган.

Эр-хотин ўртасида юзага келган жанжалдан кейин аёл қочиб бошқа хонага ўтади. Аввал уч марта уйланган эркак ёнида олиб келган пичоғи билан шифокор хотинини пичоқлаб қўяди.

“Яшолмайман. Келиша олмаяпмиз. Ичиб келади уйга. Жанжал қилади, деб айтардилар”, - дейди марҳуманинг ҳамкасби.

Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

1765
0