Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабарига кўра, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломатликларини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажалари амалга оширилмоқда.
“Малакали тиббиёт мутахассислари ва шифокорлар томонидан ҳазратнинг соғлиқлари мунтазам кузатиб борилмоқда ҳамда даволаниш босқичлари ўтказилмоқда. Аллоҳ таолога шукрки, айни пайтда муфтий ҳазратларининг сиҳатлари барқарордир”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Усмонхон Алимов ўтган йили энг нуфузли мусулмонлар беш юзталигига кирганди.