• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Коронавирус 22 июля 2021

Ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланса ҳам COVID-19’га чалиниш ҳолатлари учрайдими?

Мутахассис ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланиш коронавирусга қанчалик таъсир қилишини тушунтирди.

1177
0
t.me/vaksinauzb

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланганлар орасида COVID-19’га чалиниш ҳолатлари борасида маълумот берди.

Дилором Турсунованинг таъкидича, ҳозирда коронавирусга қарши эмлангандан сўнг вирусни юқтирмаслик эҳтимоли 100 фоиз эмас. Нафақат ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси, балки бошқа вакциналар билан эмланган фуқаролар ўртасида ҳам касалликни юқтириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бироқ, айнан эмланган фуқаролар касалликнинг аломатларини енгил кўринишда ўтказаётганлари қайд этилган.

“Коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган фуқаролар орасида вирусни юқтириш ҳолатлари тахминан 0,004 фоиз аҳоли орасида аниқланди. 

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, асосан вирусни юқтириш ҳолатлари вакцинанинг 1 ва 2-дозасининг оралиғида эмланган фуқароларда кузатилди. Бироқ, 3-дозани қабул қилган аҳоли ўртасида вирусга чалинганлар деярли тасдиқланмади”, - дейди Дилором Турсунова.

1177
0