Қирғизистон Республикаси ИИВнинг хабар беришича, мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамда божхона хизмати махсус операцияси давомида жами 10 минг 100 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик моддаларини сунъий олмалар ичига яшириб, олиб ўтаётган ўзбекистонлик К.Б. исмли ҳайдовчи ушланган.
Мусодара қилинган "наркотик-метамфетамин"нинг қора бозордаги нархи $531 мингга тенглиги аниқланган.
Маълум бўлишича, ушбу ҳайдовчи DAF юк машинасида "Эрон -Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Қирғизистон-" йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бўлган.
Ҳозирда Қирғизистон ИИВ ходимлари томонидан жиноятга алоқадор шахсларни аниқлаш ва ушлаш бўйича текширув ўтказилмоқда.