Поиск
RUUZ

Общество

Шавкат Мирзиёев 64 ёшга тўлди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 64 ёшни қаршилади.

764views0replies
0

president.uz

Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилояти Зомин туманида шифокор оиласида туғилган.
У 1981 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тугатган. Шунингдек, у техника фанлари номзоди, доцент.
Шавкат Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015 йилларда Олий мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди.
2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида парламент палаталарининг қўшма қарорига мувофиқ Ўзбекистон президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев зиммасига юкланди.
2016 йил 4 декабр куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб сайланди. У 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.
Шавкат Мирзиёев оилали, икки қиз, бир ўғли, олти нафар набираси бор.
Президент "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган.
764views0replies
0

Комментарии