Поиск
RUUZ

Общество

2022 йилдан ишга қабул қилишда диплом талаб қилинмайди

Аҳоли ва тадбиркорлардан қатор маълумотларни талаб қилиш бекор қилинади. Ҳужжатлар “Электрон ҳукумат” платформасидан мустақил олинади.

945views0replies
0

Uznewsuz

“Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони эълон қилинди.
Унга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлардан бир қатор маълумотлар талаб қилинмайди.
Жумладан, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
— Лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;
— Давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;
— Қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
— Кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;
— Жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;
— Олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
— Жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
— Жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
— Фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;
— Ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
— Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;
— Молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
— Жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
— Ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.
Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
945views0replies
0

Комментарии