Улуғбек Рашитов ўзбекистонлик таэквондочилар орасида биринчи бўлиб Олимпия ўйинларининг медалини қўлга киритиши аниқ бўлди.
-68 кг вазн тоифасида Улуғбек ярим финалда Босния ва Герцеговиналик Недзад Хушични 28:5 ҳисобида ютди.
Шу тариқа, Улуғбек Рашитов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг камида кумуш медалини нақд қилди ва финалда британиялик Брадли Синденга қарши курашади.