Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда август ойидан ўзбек-хитой вакцинаси ишлаб чиқарилади

Биринчи босқичда 10 млн доза вакцина ишлаб чиқариш режалаштирилган.

638views0replies
0

ССВ

2021 йил 23 июль куни Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси делегацияси ўзбек-хитой вакцинаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши учун инфратузилмавий имкониятларни баҳолаш мақсадида Тошкентга келганди
24 июль куни Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида компания бош муҳандиси Ван Чжи Сзюн, хорижий мамлакатларга экспорт қилиш бўлими директори Чен Фан У иштирокида учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Унда қайд этилишича, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси билан қисқа муддатларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланишига келишилди. 
Томонлар Ўзбекистонда биринчи босқичда август ойидан бошлаб ойига 10 млн доза вакцина ишлаб чиқариш ва кейинчалик бу кўрсаткични йилига 300 млн дозага қадар олиб чиқиш бўйича фикр алмашдилар.
Шунингдек, Хитой томони билан яқин келажакда вакцина ишлаб чиқариш технологиясини трансфер қилинишига келишилди. 
Ўзбекистон олим ва мутахассисларининг мазкур соҳадаги малакаларини ошириш мақсадида Хитой ва Ўзбекистонда бир вақтда ўқитиш ишлари бошланади.
638views0replies
0

Комментарии