Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахтнинг икки тумани аҳолиси вақтинча газсиз қолдирилади

Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

536views0replies
0

UzNews.uz

Hududgaz Poytaxt Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 26 июль куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Чилонзор тумани 3-Катта Чилонзор маҳалласидан ўтган ер усти газ қувурини бошқа жойга кўчириш ҳамда Мирзо Улуғбек тумани Сайрам ва Бўз кўчалари кесишмасидаги ер ости газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб бориш режалаштирилган.
Шу сабабли, 26 июль куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Чилонзор тумани 3-Катта Чилонзор кўчасида;
Мирзо Улуғбек тумани Сайрам ва Бўз кўчаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
536views0replies
0

Комментарии