Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентнинг тўрт тумани аҳолиси вақтинча газсиз қолдирилади

Учтепа, Шайхонтоҳур, Бектемир ва Миробод туманларидаги айрим кўчаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

611views0replies
0

UzNews.uz

2021 йилнинг 27 июль куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани М. Шайхзода кўчасидаги, Шайхонтоҳур тумани Катта ҳовуз маҳалласидаги газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ҳамда Бектемир тумани Олтинтопган маҳалласидаги ер усти ўрта босимли зулфинни  ва Нурафшон  маҳалласи Истиқбол кўчасидаги Миробод туманидан Бектемир туманига кириш газ қувурига ўрнатилган газ ҳисоблагични таъмирлаш режалаштирилган.
Шу сабабли, 2021 йилнинг 27 июль куни қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. 
Учтепа тумани бўйича: (11:00 дан 17:00 га қадар)
— "Чилонзор 24” мавзедаги 45 та кўп қаватли уйлар, 1800 та хонадон;
— "Чилонзор 25" мавзедаги 37 та кўп қаватли уйлар, 1480 та хонадон;
—  "Чилонзор 26" мавзедаги 49 та кўп қаватли уйлар, 1960 та хонадон;
— Н.Саидов кўчасидаги 200 та ерли хонадонлар.
— "Чилонзор" 23, 24, 25, 26 мавзелардаги ва Лутфий, Катта ҳирмонтепа, Заргарлик, Н.Саидов кўчаларидаги маиший корхоналар.
Шайхонтоҳур тумани бўйича: (10:00 дан 18:00 га қадар)
— Катта ҳовуз маҳалласида.
Бектемир тумани бўйича: (10:00 дан 18:00 га қадар)
— Олтинтопган маҳалласи.
Миробод тумани бўйича: (10:00 дан 18:00 га қадар)
— Истиқлол кўчасидаги хонадонларда ва улгуржи истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
611views0replies
0

Комментарии