Uzbekistan Airports АЖ раҳбарияти хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга ошириладиган мунтазам қатновларга ер усти хизмат кўрсатиш тарифлари ва йиғимларининг янги рўйхатини тасдиқлади.
Хусусан, қуйидаги хизматлар учун ставкалар ва тўловлар пасайтирилди:
— Самолётнинг қўниш ва чиқиш йўлагини таъминлаш;
— Йўловчиларнинг авиация хавфсизлигини таъминлаш;
— Авиация хавфсизлигини таъминлаш;
— Аэровокзалдан фойдаланиш;
— Йўловчиларга келиш ва кетишда хизмат кўрсатиш;
— CUTE платформасига кириш.
Қайд этилишича, ўртача тарифларнинг пасайиши 15 фоизга тенг бўлади. Нархлар ва тўловларнинг янгиланган рўйхати 31 октябрдан IATA 2021/22 қиш мавсумининг бошидан бошлаб киритилади.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airports АЖ иккинчи марта авиаташувчилар учун тарифларни пасайтирмоқда.