• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Коронавирус 27 июля 2021

Ўзбекистонга АҚШдан 3 миллион доза Moderna вакцинаси олиб келинади

Вакциналар ЖССТнинг COVAX дастури орқали бепул тақдим этилмоқда.

757
0
Getty Images

29 июль куни Ўзбекистонга АҚШдан 3 миллион доза Moderna компанияси вакцинаси олиб келинади. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар қилди.

Вакциналар ЖССТнинг COVAX дастури орқали ажратилади ва 29 июль куни АҚШнинг Алабама штатидан махсус рейс билан Ўзбекистонга етказилади.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг (CDC) маълумотига кўра, Moderna вакцинаси COVID-19’ни 94 фоиздан юқори самарадорлиги билан олдини олади. 

Шунингдек, АҚШ Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати назорати бошқармаси (FDA) 18 ёшдан катта шахсларда коронавирусни олдини олиш учун Moderna вакцинасини маъқуллади.

Қайд этилишича, эмлаш курси бир ойлик оралиқда 2 дозадан иборат.

“Бу вакцинани нормал совуткичда сақлаш мумкин, бу эса вакциналарнинг ҳудудларга тақсимланишида қийинчилик туғдирмайди”, - дейилади хабарда.

757
0