Поиск
RUUZ

Общество

Хориж ОТМларидан ўқишни Ўзбекистонга "перевод" қилишнинг ўтиш бали маълум бўлди

Шунингдек, бунга белгиланадиган контракт-тўлов суммаси ҳақида маълумот берилди.

1472views0replies
0

иллюстрация

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2021/22 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат ОТМларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ОТМларига ўқишни кўчириш учун ўтиш бали 2020/21 ўқув йили учун тасдиқланган фанлар мажмуасига мувофиқ 2 та фандан ўтказиладиган махсус синовлар (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра ўтиш балли тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 35 фоизи (66,1 балл) этиб белгиланди.
Шунингдек, ўтказиладиган махсус синовлар натижаларига кўра белгиланадиган контракт-тўлов суммаси ҳақида ҳам маълумот берилди.
Унга кўра, 65,1-66,0 балл — базавий тўлов-контрактининг 1,5 баравари;
• 64,1-65,0 балл — базавий тўлов-контрактининг 2 баравари;
• 63,1-64,0 балл — базавий тўлов-контрактининг 2,5 баравари;
• 62,1-63,0 балл — базавий тўлов-контрактининг 3 баравари;
• 56,7-62,0 балл — Давлат комиссияси томонидан белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт минимал миқдори;
• 56,6 балл ва ундан кам — Давлат комиссияси томонидан белгиланган табақалаштирилган тўлов-контракт минимал миқдорининг 2 баравари.
Эслатиб ўтамиз, 2021/22 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат ОТМларидан ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар натижасига кўра тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.
1472views0replies
0

Комментарии