Тингловчилар имтиҳон натижасига кўра қабул қилинади. Ҳар бир фан бўйича дарслар 1,5 соатдан ҳафтасига уч марта ташкил этилади. Дарслар инглиз тилида бўлади.
Курсларнинг бир фан учун нархи 1 ойга 600 минг сўмни ташкил этади.
Курсларни муваффақиятли якунлаган тингловчилар AKFA University Part-Time Student (AUPS) дастурига қабул қилинадилар.
![](https://api.uznews.uz/upload/uploads/2021/07/27/img_20210727_181145_619.jpeg)
AUPS дастури доирасида тингловчилар 10- ва 11-синфлар дастурини мактабда ўрганиш билан бирга AKFA Университети дастури асосида таҳсил оладилар. Дастурни муваффақиятли тугатган тингловчилар университетнинг тегишли факультетининг иккинчи босқисига қабул қилинадилар.
![](https://api.uznews.uz/upload/uploads/2021/07/27/img_20210727_181148_196.jpeg)
AKFA Университетининг тиббиёт факультетида ўқишни истаган абитуриентлар 3 та фан бўйича курсларда иштирок этиши мажбур. Қолган факультетларда ўқиш истаги бўлган абитуриентлар математика фани бўйича ўқиш мажбурийдир.
![](https://api.uznews.uz/upload/uploads/2021/07/27/img_20210727_181149_724.jpeg)
Тайёрлов курсларига ёзилиш учун тегишли ҳавола орқали шаклни 2021 йилнинг 10 август кунига қадар тўлдиринг.
Тайёрлов курслари бўйича қўшимча маълумотни телефон орқали олиш мумкин: (+99871) 200 01 23
Telegram: t.me/akfauniversity
Реклама ҳуқуқлари асосида